tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/967
Last Update:
Студентлик ҳаётим 2-қисм
Овқатланиб, ётоқхонага қайтдим. Қайтганимда, хонада мени бугунги тўйга ишга чақириш учун икки нафар курсдошим ўтирарди.
— Бугун ишга чиқасизми? — дейишди.
Мен ўйламай туриб:
— Йўқ, — дедим.
— Нега? Қийинлик қилдими? — деб кулимсираб сўрашди.
— Йўқ, қийин эмас. Мен бу ерга ўқишга келгунча анча-мунча меҳнат қилмадим. Ота-онам ҳам озмунча қийналишмади. Энди эса арзимаган пул учун, бир мактаб боласи билан бир қаторда туриб, ўзимга ҳеч қандай алоқаси йўқ одамни қайтта йўқ гапларига чидашни тўғри деб ўйламайман, — дедим.
— Мен 40 минг сўм топмасам ҳам, 1000 сўм топай, лекин ўз соҳамдан, юзим ерга қарамасдан топаман.
Бу воқеадан кейин 4–5 кун ролтон еб юрдим. Чунки ишга қайта чиқмадим. Лекин уйдан пул сўрашни ҳам ўйламадим. Ич-ичимда бир овоз доим шивирларди: “Энди катта йигит бўлдинг, масъулиятни ўзинг кўтар”.
Иш йўқ, харажат эса бор. Шунинг учун кундалик харажатларни ярмига қисқартирдим. Бир жойда пул тежаб ётиш эса одамни руҳан чарчатар экан.
Орада ўқиш ҳам тугади. Уйга қайтдим. 3-курс бошланиши билан Тошкентга бориб, санитар бўлиб ишга кирмоқчи бўлдим. Бу ишга кирадиган бўлсангиз, аввал бир ой “кўзга кўриниб юриш”, яъни бепул ёрдам бериш шарт экан.
Кечалари санитарларга ёрдам беришга чиқишни бошладим. Бир куни қабулхонада ўтирсам, матиз келиб тўхтади. Ичидаги одам менга:
— Каляска билан кел, — деди.
Борсам, онахоннинг оёғи лат еган экан. Ўғли билан бирга каляскага ўтиргиздик. Ўғли:
— Мен шетда туриб тураман, санитар сизни рентгенга олиб киради, — деди.
Мен — 56 килолик боламан. Онахон эса 100 килодан оғир эдилар. Аранг ҳаракат қилиб, қаттиқ қийналиб, уни 2-қаватга — рентгенга олиб чиқдим. Оёғи синган экан. Пастда гипс қилдик, яна каляскага ўтиргизиб, машиналаригача олиб чиқдим.
Чиқсам — ўғли ухлаб ётибди. Уйғотдим. Онасини машинага ўтқаздик. Шунда онахон:
— Болам, сени ҳам қийнаб қўйдим, — деб, чўнтагимга 10 минг сўм солиб қўйдилар.
Шу тариқа, беэътибор ўғилнинг ўрнини қисман тўлдирдим. Она меҳри ичида, мени қадрлаганча берган ўша 10 минг сўм — тиббиётда топган илк пулим бўлди.
Бу пулни ишлатмадим. Телефоним ғилофига солиб қўйдим. Чунки бу пул официантлик қилиб топган пулимдан миллион марта қадрли эди.
Давоми бор…
👉1-қисм 👉2-қисм 👉3-қисм
👉4-қисм 👉5-қисм 👉6-қисм
👉7-қисм
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/967